Ўзбекистон ва ЕОИИ

Россия Ўзбекистоннинг ЕОИИда ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилишини олқишлайди – Грушко

Россия МДҲ мамлакатлари билан кўп томонлама муносабатларни ривожлаштиришга алоҳида эътибор қаратади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Россия Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган интилишини олқишлайди ва юксак қадрлайди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Глушко Самарқанддаги Верона Евроосиё иқтисодий форумида маълум қилди.

“Тошкентда, Ўзбекистон заминида Евроосиё интеграциясига ўсиб бораётган қизиқиш намоён этилаётганини мамнуният билан қайд этамиз. Бу Ўзбекистон Республикаси 2020 йилда ЕОИИ ҳузурида кузатувчи давлат мақомини олиши билан тасдиқланади. Бу ўзбек дўстларимизга иттифоқнинг фаолият масалаларини чуқурроқ ўрганишга имкон беради. Биз ЕОИИдаги ҳамкорликни зичлашга бўлган бу кайфиятни олқишлаймиз ва юксак қадрлаймиз”, - деди Грушко.

Вазир ўринбосари Россия МДҲ мамлакатлари билан кўп томонлама муносабатларни ривожлаштиришга алоҳида эътибор қаратишини қайд этди.
У асосий вазифалар Ҳамдўстликда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициянинг ижобий муҳитини қўллаб-қувватлаш, технологик суверенитетни мустаҳкамлаш эканини урғулади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг қайси йўналишлари энг истиқболли? — ЕИК жавоби