Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифини якунлади

Аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон етакчиси Ўзбекистоннинг ташкилотга раислигида эришилган асосий натижаларни қайд этди, тузилмани янада ривожлантириш ва туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари борасидаги фикрларини баён қилди, қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Саммит доирасида Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди.
Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.