ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзгидромет дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, бу ҳафтанинг биринчи ярмида ёғиб ўтган ёмғирлар ва совуқдан сўнг ҳафта охирига келиб Ўзбекистонга яна “олтин куз” қайтиб келди.
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади.
Ҳарорат кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари +19...+24 даража, жанубда
+25...+27 даражагача бўлади.
+25...+27 даражагача бўлади.
Пойтахтда 3-5 ноябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +7...+10 даража, кундуз кунлари +20...+23 даража бўлади.