Ҳарорат бироз кўтарилади — Тошкентда 2 ноябрь учун об-ҳаво

Ҳарорат кечаси +5-7 даража илиқ, кундузи +18-20 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +20 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5-7 даража илиқ, кундузи +18-20 даража илиқ бўлади.