ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Сентябрь ойи охирида Россиянинг олтин захиралари рекорд даражадаги 2,36 минг тоннагача ошди, Москва бу кўрсаткич бўйича дунёда бешинчи ўринда қолмоқда. Бу ҳақида РИА Новости жаҳон марказий банклари маълумотлари таҳлилига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, сентябрь ойида Россия олтин захираларини 2 фоизга ёки 44 тоннага ошириб, 2,36 минг тоннага етказди. Бу унинг бутун замонавий тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Шу билан бирга, сентябрь ойи охирида олтин нархининг кескин пасайиши туфайли ушбу қимматбаҳо металга инвестициялар 3 фоизга – 140,5 миллиард долларгача қисқарди.
Ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ рекордчилар 8,1 минг тонна олтин билан АҚШ ҳисобланади. Германия 3,35 минг тонна билан иккинчи ўринда. Биринчи учликни Италия 2,45 минг тонна билан якунлади. Франция 2,4 минг тонна кўрсаткич билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Энг йирик олтин захираларига эга давлатлар ўнлигига, шунингдек, Хитой (2,2 минг тонна), Швейцария (1 минг тонна), Япония (846 тонна), Ҳиндистон (801 тонна) ва Туркия (675 тонна) киради.