https://sputniknews.uz/20231102/rossiyaning-oltin-zaxiralari-rekord-darajaga-etdi-40593240.html
Россиянинг олтин захиралари рекорд даражага етди
Россиянинг олтин захиралари рекорд даражага етди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг олтин заҳиралари сентябрь ойида рекорд даражадаги 2,36 минг тоннага етди.
2023-11-02T11:32+0500
2023-11-02T11:32+0500
2023-11-02T11:32+0500
дунёда
дунё янгиликлари
россия
олтин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18122628_0:55:1050:646_1920x0_80_0_0_6048e44dad069998bb5a8834740693c8.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Сентябрь ойи охирида Россиянинг олтин захиралари рекорд даражадаги 2,36 минг тоннагача ошди, Москва бу кўрсаткич бўйича дунёда бешинчи ўринда қолмоқда. Бу ҳақида РИА Новости жаҳон марказий банклари маълумотлари таҳлилига таяниб хабар берди.Қайд этилишича, сентябрь ойида Россия олтин захираларини 2 фоизга ёки 44 тоннага ошириб, 2,36 минг тоннага етказди. Бу унинг бутун замонавий тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.Шу билан бирга, сентябрь ойи охирида олтин нархининг кескин пасайиши туфайли ушбу қимматбаҳо металга инвестициялар 3 фоизга – 140,5 миллиард долларгача қисқарди.Ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ рекордчилар 8,1 минг тонна олтин билан АҚШ ҳисобланади. Германия 3,35 минг тонна билан иккинчи ўринда. Биринчи учликни Италия 2,45 минг тонна билан якунлади. Франция 2,4 минг тонна кўрсаткич билан тўртинчи ўринда бормоқда. Энг йирик олтин захираларига эга давлатлар ўнлигига, шунингдек, Хитой (2,2 минг тонна), Швейцария (1 минг тонна), Япония (846 тонна), Ҳиндистон (801 тонна) ва Туркия (675 тонна) киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18122628_59:0:992:700_1920x0_80_0_0_b917ef5a9d566ac8643b296b86dbaaf6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия олтин заҳиралар рекорд даража москва
россия олтин заҳиралар рекорд даража москва
Россиянинг олтин захиралари рекорд даражага етди
Россиянинг олтин заҳиралари сентябрь ойида рекорд даражадаги 2,36 минг тоннага етди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Сентябрь ойи охирида Россиянинг олтин захиралари рекорд даражадаги 2,36 минг тоннагача ошди, Москва бу кўрсаткич бўйича дунёда бешинчи ўринда қолмоқда. Бу ҳақида
РИА Новости жаҳон марказий банклари маълумотлари таҳлилига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, сентябрь ойида Россия олтин захираларини 2 фоизга ёки 44 тоннага ошириб, 2,36 минг тоннага етказди. Бу унинг бутун замонавий тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Шу билан бирга, сентябрь ойи охирида олтин нархининг кескин пасайиши туфайли ушбу қимматбаҳо металга инвестициялар 3 фоизга – 140,5 миллиард долларгача қисқарди.
Ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ рекордчилар 8,1 минг тонна олтин билан АҚШ ҳисобланади. Германия 3,35 минг тонна билан иккинчи ўринда. Биринчи учликни Италия 2,45 минг тонна билан якунлади. Франция 2,4 минг тонна кўрсаткич билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Энг йирик олтин захираларига эга давлатлар ўнлигига, шунингдек, Хитой (2,2 минг тонна), Швейцария (1 минг тонна), Япония (846 тонна), Ҳиндистон (801 тонна) ва Туркия (675 тонна) киради.