ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россиянинг “Red Wings” авиакомпанияси Қозон — Тошкент — Қозон йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Шаҳарлар ўртасида парвозлар жорий йилнинг 16 ноябрида бошланиши режалаштирилган. Рейслар ҳафтада бир марта, пайшанба кунлари SU95 типидаги самолётларда мунтазам равишда амалга оширилади.
“Red Wings” — Домодедово аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси бўлиб, мунтазам ва чартер йўловчи рейсларини амалга оширишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистоннинг бешта шаҳридан Россия Федерациясининг бешта шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.