Путин Ғарб санкцияларини кучайтиришга тайёргарлик кўришга чақирди

Путин: Россия Ғарб санкциялари кучайишига тайёр бўлиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россия Ғарб санкциялари босими кучайишига тайёр бўлиши керак. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Биз Ғарбнинг санкциялар босими кучайишига тайёр бўлишимиз керак. Ўтган йиллар давомида улар, бизнинг шерикларимиз, санкцияларнинг сон-саноқсиз пакетларини қабул қилишди. Уларнинг ўзлари аллақачон ушбу санкциялар билан чалкашиб кетишган.Улар бизни жазоламоқчи бўлишди, лекин охир-оқибат, биз кўриб турганимиздек - бу статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, улар ўз иқтисодиётига, иш жойларига зарба беришди”, — деди Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилишда.

Дунё бозоридаги Ғарб устунлиги аста-секин ниҳояланмоқда – эксперт