Дунё бозоридаги Ғарб устунлиги аста-секин ниҳояланмоқда – эксперт

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишБРИКСга аъзо мамлакатлар байроғи, архив сурат
БРИКСга аъзо мамлакатлар байроғи, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Oбуна бўлиш
Виталий Манкевичнинг сўзларига кўра, иқтисодиёт ўсишининг қарийб 70 фоизи “глобал Жануб” мамлакатларида шаклланмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ғарб дунё бозорида яққол ўз мавқеини қўлдан бой бермоқда, унинг устунгини аста-секин барҳам топмоқда. Бу ҳақда Россия-Осиё саноатчилари ва тадбиркорлари иттифоқи раиси Виталий Манкевич маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, иқтисодиёт ўсишининг қарийб 70 фоизи Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари кирувчи “глобал Жануб” мамлакатларида шаклланмоқда.
“Бу мамлакатлар ўн йиллар давомида Вашингтон ва Брюссел томонидан доимий бўлиб келаётган дўқ-пўписалардан чарчаган ва ҳозир ўзлари кўпроқ мустақил ҳаракат қилишмоқда”, - деди Манкевич РИА Новости билан суҳбатда.
Эксперт аксарият “глобал Жануб” давлатлари Россияга дўст эканига эътибор қаратди.
“Бизга фақат 40 та мамлакат санкция эълон қилди. Сайёранинг учдан икки қисми аввалгидай Россия билан яхши алоқаларда. Улар барча қитъалардан. Бу Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари...”, - дея хулоса қилди иқтисодчи.
Янгиликлар лентаси
0