ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 2 ноябрь ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари Синковка қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 57-мото-ўқчи бригадасининг иккита ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 20 тагача ҳарбий хизматчи ва учта машинани ташкил этди.
Артиллерия жангида "Ураган" ва "Град" жанговар машиналари, Полшада ишлаб чиқарилган иккита "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламалари, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган АС-90 ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия қурилмалари, шунингдек, иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 24 ва 63 механиклаштирилган бригадаларининг иккита ҳужумни қайтарди. Украина Қуролли кучлари 40 нафаргача ҳарбий хизматчиси, олтита БМП ва учта машина йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари Клешеевка қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 5-ҳужум бригадасининг ҳужумини қайтарди. Раздоловка, Звановка ва Андреевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 54, 93 механизациялашган ва 10 тоғ-ҳужум бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди. Душманнинг кунлик йўқотишлари 115 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк, тўққизта БМП, шу жумладан АҚШда ишлаб чиқарилган саккизта "Bradley" машинаси ва тўртта автомобилни ташкил этди.
Артиллерия жангида Полшада ишлаб чиқарилган иккита "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва Д-20 гаубицасига зарба берилди.
ДХРнинг Резниковка посёлкаси ҳудудида ва Верхнекаменское аҳоли пунктида УҚКнинг учувчисиз аппаратларни бошқариш маркази ва 54-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Старомаёрское, Новомихайловка ва Приютное аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси, 105 ва 128-ҳудудий мудофаа бригадаларининг шахсий таркиби ва техникасига зарба берди. Душман йўқотишлари 165 нафар ҳарбий хизматчи, 7та танк, иккита зирҳли жанговар машина ва бешта автомобилни ташкил этди.
Артиллерия жангида "Град" жанговар машинаси, Германияда ишлаб чиқарилган иккита FH70 гаубицаси, шунингдек иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Работино қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 33 ва 65-механизациялашган бригадалари ишчи кучи ва техникасини мағлуб этди. Душман йўқотишлари 100 нафаргача ҳарбий хизматчи, тўртта зирҳли жанговар машина, иккита автомобиль ва АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М119 гаубицасини ташкил этди.
Херсон йўналишида УҚКнинг 30 нафаргача ҳарбий хизматчи ва бешта техникаси йўқ қилинди. Армия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 132 та ҳудудда жойлашган шахсий таркиби ва ҳарбий техникасини мағлуб этди. Полтава вилоятидаги Миргород аэродромида Су-27 самолёти уриб туширилди.
Херсон вилоятининг Янтарное қишлоғи ҳудудида Буковел электрон кураш станцияси вайрон қилинган. ДХРнинг Серебрянка қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадасининг бошқарув марказига зарба берилди.
Ҳаво мудофаа тизимлари кун давомида 4та Storm Shadov қанотли ракеталарини, 3та "Нептун" кемага қарши ракеталарини ва саккизта АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ракеталарини тутиб олди. Золотаревка, Маринка, Спорное, Старомлйновка, Очеретоватое ва Харково аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 31 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буёнУкраина жами 521 та самолёт, 254 та вертолёт, 8543 та учувчисиз аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 13118 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1175 та кўп ракетали тизимлар, 6957 та дала артиллерияси ва миномётлар, шунингдек, 14887 дона махсус ҳарбий автомобиллардан маҳрум бўлди.