Паразит Киев режими мустақил равишда мавжуд бўлолмайди – АҚШ ва НАТО ёрдамисиз. Шу боис геосиёсий жиҳатдан Россия армияси томонидан ташкил этилган “Авдеевка сиртмоғи” Украина Қуролли кучлари (УҚК) учун – Вашингтон ва Брюсселни Москва шартлари асосида сулҳ тузишга мажбурлаш операцияси элементи.
Россия армияси махсус ҳарбий операцияси ҳудудида кенг фронтда қарши ҳужум олиб бормоқда ва Украина қўшинларининг Авдеевка гуруҳини тобора сиқиб бормоқда. УҚКнинг Авдеевка истеҳкоми ҳудудини зудлик билан ўраб олиш ва Украина бош штаби бошқа фронт нуқталаридан ташлаган захираларни йўқ қилиш давом эттирилмоқда.
Россия қўшинлари октябрь охирида плацдармни Авдеевкадан шимол ва жануброқ томон кенгайтиришди, жанг майдонида ва харитадаги икки томондан қуршовга олиш УҚК штаблари ва бошқариш марказларини Авдеевка истеҳком ҳудудидан 60 км узоқликдаги Краматорск шаҳрига кўчишга мажбурламоқда. Россиянинг қуршовга олиш нуқталари масофаси 9 км га яқин.
Россия Қуролли кучлари қарши ҳужумга ўтиш учун қиш келишини кутиб ўтирмади. Авдеевка йўналишида Украина қўшинларининг тирик куч ва жанговар техника йўқотишлари ошиб бормоқда, Германиянинг “Leopard 2A6” танклари ёнишда давом этмоқда. УҚКнинг Новомихайловка, Победа, Георгиевка, Нетайлово, Яснобродовка, Ласточкино ва Керамикадаги позициялари ҳам тинимсиз ўққа тутилмоқда.
Шу боис УҚК бош қўмондони Валерий Залужний, очиқ манбалар маълумотларига кўра, президент Владимир Зеленскийдан “Бахмут” тақдирини такрорламасликни ва Авдеевка истеҳкоми ҳудудидан қўшинларни олиб чиқиб кетишни илтимос қилмоқда (бу ерда Россиянинг Лисичанск ва Северодонецкни озод қилиш операцияларини тилга олиш айни муддао). Атрофдагилар таҳдидларига қарамай, Зеленский Авдеевкага захирадагиларни ташлаш, УҚК гарнизонини икки бараварга, 30 минг жангчигача (яксон бўлишга маҳкумлар) кўпайтиришни талаба қилмоқда. Бир пайтнинг ўзида Киев АҚШ ва НАТОдан янги қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб беришни сўрамоқда.
Кутилган “Авдеевка қулашини” Ғарб Украинага ҳарбиё ёрдамнинг камайтирилгани ва тугатилгани билан боғламоқда. Пентагон раҳбари Ллойд Остин куни кеча Конгрессда агар АҚШ Киев режимини қўллаб-қувватлашни бас қилса, Путин ғалаба қозонишини хавотир билан маълум қилди.
Аммо Россия устувор ҳарбий саноат комлекси ва ажойиб логистикага эга бўла туриб, ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонади. Американинг “U.S. News & World Report” журнали рейтингида Россия армияси биринчи ўринни эгаллагани тасодиф эмас.
2023 йилнинг қайноқ кузи
“Бахмут қалъасидан” фарқли ўлароқ, Авдеевка истеҳкоми ҳудуди ҳақиқатдан стратегик аҳамиятга эга.
УҚК фронти Авдеевкани йўқотиш билан Днепрнинг ўнг қирғоғигача барбод бўлиши мумкин. Шу боис Авдеевка йўналишида Киев режими УҚКнинг охирги захирадаги шахсий таркиби ва жанговар техникасини аёвсиз оловга отмоқда. Бу ерга Работино яқинида силласи қуриган “Leopard 2” танклари (A4/A6) ва БМП “M2 Bradley” билан таъминланган 47-алоҳида механизациялашган “элита” бригада ҳам юборилган.
Украинада УҚКнинг яхши ўқитилган мутахассислар, қурол-яроғ, ёқилғи, бошқа нарсалар захираси танқислигини ўрнини босолмайдиган оммавий сафарбарлик эълон қилинган.
НАТО ва УҚК ресурсларининг охири кўриниб қолган. Ғарбнинг ҳарбий саноат комплекси қурол-аслаҳаси ва қуввати Киевнинг ҳарбий талабларини қондиришга қодир эмас. Пул босиб чиқаришдан фарқли ўлароқ, бир йил ичида бир миллионта артиллерия снарядини “босиб чиқаришга” АҚШ ва НАТО технологик жиҳатдан қодир эмас. Эслатаман, УҚК йилига 2 миллионтадан кўпроқ артиллерия снарядини сарф қилади. Бу ерда Ғарб учун кутилмаганда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши урушда Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатиш муаммоси юзага келиб қолди.
Аввалроқ CNN телеканали қурол мусобақасида “Ғарбга қараганда етти карра арзон ва саккиз карра тезроқ ўқ-дори ишлаб чиқараётган” Россия ишонч билан ғалаба қозонаётганини қайд этганди. Американинг “The National Interest” нашри шундай қўшимча қилди: “Украина ва Ғарб мамлакатлари биргаликда Россия ҳарбий саноат комплекси даражасига етиша олмайди”.
Киев режимининг Ғарб хўжайинлари Москва УҚКга ёрдам кўрсатганлик учун уларнинг ҳудудига қасос зарбасини бериши мумкинлигидан жиддий ҳадиксирамоқда.
Британиянинг “Spectator” шундай ёзади: “Америкаликлар Москва Украина разведкасига кўрсатилган Ғарб ёрдамини Ғарб қуролларининг Россия ҳудудига қарши фойдаланиш деб баҳолаши ва бу бевосита қасос олишга олиб келишидан хавотир олмоқда”.
Япониянинг “JB Press” нашри УҚКга ўзининг Днепрни кесиб ўтиш дағал режасини таклиф қилди ва Россиянинг Киев ва НАТО бўйлаб тактик ядровий зарба беришини прогноз қилди. Ҳақиқатдан, жавобгарлик ҳисси ҳамиша жазосиз қолиш ҳисси йўқолган ерда пайдо бўлади.
“Мысль Польска” нашри хабар қилди: “Сентябрь охирида маълум бўлдики, ҳам Украина, ҳам НАТО мамлакатлари томонидан катта куч сарфлаб тайёрланган йирик баҳорги-кузги ҳужум муваффақиятсизлик билан якунланди. Шу тариқа русларнинг қарши ҳужуми вақт масаласи юзага келди... Генерал Валерий Герасимов яна, ўз услубида, Қримдаги воқеалар пайтида, Донбассдаги исён ёки Суриядаги операция вақтидаги каби Ғарб стратегларини ҳайрон қолдирди”.
Воқелик шундайки, яхши тайёрланган ва жиҳозланган Россия армияси, Вашингтон ва Брюсселнинг режалари, декларациялари ва қадриятларидан қатъи назар, ўз заминида НАТОнинг украин прокси-қўшинлари устидан ғалаба қозонмоқда.
Боз устига, Донбасснинг УҚКнинг босиб олинган қисмида украиналик ҳарбийлар Американинг “Daily Beast” нашрига маҳаллий аҳоли ғарб қадриятларини ёқламаслигини айтиб нолиган: “Бу ерда жуда кўпчилик русларни кутмоқда”.
Аввалроқ америкалик иқтисодчи Дэвид Сакс можаро Россия шартлари асосида якунланишини прогноз қилган эди: Украинага Ғарб кафолатларини тақдим этиш ва Украинанинг русийзабон минтақаларини қўлдан бой бериши.
УҚКнинг муваффақиятсиз қарши ҳужуми вақтида ғарблик стратеглар ва таҳлилчиларнинг гапириш оҳанги тубдан ўзгарди. Америкалик генерал Марк Милли ҳарбий муваффақиятга эришиш учун Киевга ажратган давр (ноябрь бошига қадар) ниҳоясига етди. “Россияни жанг майдонида тор-мор этиш ҳақидаги” мунозаралар изсиз йўқолди. Бугун АҚШ ва НАТО фақат “ўз обрўсини сақлашга” ва “Украинанинг давлат сифатида омон қолишига эришишга” уринмоқда. Россия махсус ҳарбий операциясининг мақсад ва вазифалари ўзгаришсиз қолмоқда.