Қрим ва Донбасс Украинага қайтмайди. Ғарб ниманидир фаҳмлай бошлади

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишҚрим ярим ороли кўриниши. Архив сурат
Қрим ярим ороли кўриниши. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Ғарб етакчилари ўзларининг Россияга нисбатан тажовузкор даъватларидан воз кечиб, Украина можаросини тинчлик йўли билан ҳал қилишни таклиф қилишга ўтди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден туфайли Украина Ғарб матбуоти саҳифаларига яна қайтди. 7 октябрда Яқин Шарқ портлагандан сўнг Украина бир мунча вақт жаҳон оммавий ахборот воситалари саҳифасидан бутунлай йўқолган эди. Бир ҳафта ўтгач ҳатто "The New York Times" ҳам "Украинани қўллаб-қувватлаш энг юқори чўққисига чиқди" ва энди фақат пастга тушади, деб таклиф қилишга мажбур бўлди.
Аммо ўтган жума куни Байденнинг халққа мурожаати пайдо бўлди, унда у ғалати тарзда Россия ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида "ўхшашликларни" топди. Ғарбнинг кўплаб шарҳловчилари ва таҳлилчилари дарҳол кекса "эркин дунё этакчиси"нинг сўзларини кенг тарқатишга шошилишди ва жамоатчиликни Украинани қўллаб-қувватлаш қанчалик муҳимлигига ишонтиришга уринишди.
Айниқса, Киев режимининг машҳур европалик лоббистлари - Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ва француз рангли инқилоб қўшиқчиси Бернард-Анри Леви қаттиқ ҳаракат қилди. Улар ҳатто икки тилда қўшма мақола ёзиб, унда жамоатчиликни ишонтиришди: Ғарб бир вақтнинг ўзида ҳам Исроилни ҳам Украинани қўллаб-қувватлаши керак. Иккала жанжалчининг ҳам мавзуга қанчалик чуқур кириб борганнинг уларнинг "Авдеевка" сўзини астойдил такрорлашга ҳаракат қилишидан билса бўлади. Инглизча версияда "The Daily Telegraph" "Адвиика" (Adviika) деб ёзган бўлса, француз тилида "Le Figaro" саҳифаларида - "Андиивка" (Andiivka) бўлиб қолган.

Борис Жонсон ўзини янада фаол кўрсатди ва "Daily Mail" саҳифаларида ўзининг яна бир мақоласини чоп этди. Унда собиқ бош вазир бутун дунёни Байденнинг донишманд маслаҳатига амал қилишга даъват этди. "Чунки барча инсон ташкилотларига раҳбар керак". Энг кулгулиси Жонсоннинг ушбу мақоласи "The New European" нашри томонидан уни "мамлакатга катта зарра келтирган, ўтакеткан ёлғончи ва сотқин" сифатида "The Shit List 2023"нинг энг юқори қаторларидан ўрин олганидан кейин эълон қилинди.

Ҳозирда Ғарб матбуотида шунга ўхшаш мақолалар кўплаб чоп этилган. Лекин бугунги кунда Ғарбда пайдо бўлаётган Украина ҳақидаги янги мақолаларда битта ғаройиб тенденция пайдо бўлган. Кечагина "Россияни жанг майдонида мағлаб этиш" ва "Украинани 1991 йил чегараларида тиклаш" ҳақида сўйлаган газеталарнинг ўзи бугун "можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш" ва ҳатто "Москвага ён бериш ҳақида" гапира бошлади. Яқингача буни тасаввур қилиш қийин эди!
Россия президенти Владимир Путин ҳам худди ушбу тенденцияга эътибор қаратди, Пекинда сўзлаган нутқида бу ҳақида тўхталиб ўтди:

"Ғарба ташқи сиёсат йўналишини белгиловчи ва яқинда Россияни жанг майдонида стратегик мағлубиятга учратиш зарурлиги ҳақида гапирган масъул шахслар, энди бошқача оҳагда гапира бошлашди. Энди улар бу муаммоларни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш кераклиги ҳақида гапирмоқдалар. Бу тўғри йўналишдаги ўзгариш <…> Бунинг учун уларни мақтаса бўлади”, - деди Россия президенти.

Мана бир мисол. "The Times" газетасида таниқли британиялик журналист ("The Daily Telegraph"нинг собиқ бош муҳаррири) ва ҳарбий тарихчи Макс Хастингс Борис Жонсон билан бир хил чақириқ билан чиқди. Унинг "Дунё Украинадан чарчаб қолиши мумкин эмас" деган мақоласида шундай сўзлар бор — "Агар Путинга Украинада ғалаба қозонишга рухсат берилса, <…> бизнинг барча демократик давлатларимиз қиймати тарихий ва фожиали бўлади".
Аммо, муаллиф тўсатдан бурилиш қилади. Бундай сўзларни бир неча ой олдин ундан эшитишни тасаввур қилиш ҳам қийин эди: “(Украинага — таҳр.) Оммавий ҳамдардликни сақлаб қолиш учун, қуруқ даъватлар ўрнига, урушни ҳақиқатга яқин бўлган якунини топиш керак. "Лочин"лар (АҚШ сиёсатида ҳужум ва агрессия тарафдорилари) нима деса ҳам Қрим ва Донбасс энди Украина сафига қайтмайди. Ҳатто сиёсатчилар буни истаса буни амалга ошира оладиган ҳарбий воситалар йўқ.

Хўш, агар Ғарбнинг асосий газеталари Россия таркибига кирган ҳудудларни Украинага қайтариш ҳақиқат эмаслигини тан олишни бошлаган бўлса, бу ҳам худди шундай "тўғри йўналишдаги ўзгариш". Бундан ташқари, бундай нашрлар тобора кўпайиб бормоқда. Ҳатто "The Los Angeles Times" таҳририяти ҳам яна "Украинадан чарчаш" мавзусини кўтариб "Россияга баъзи масалаларда ён беришни" ёқлаб чиққан.

Америкалик таниқли журналист ва "The Nation" журнали ношири Катрина Ванден Хювелнинг фикрича, Байден жамоаси аста-секин Украина масаласида "жамоат ҳарорати"нинг ўзгаришига бўйсуниши керак. Муаллиф шундай хулосага келади: “Маъмурият дипломатик йўл билан Украина талвасасини тўхтатиш учун ҳаракат қилиши керак, уни чўзиш учун эмас”.

Унинг ёзишича, (Россия тарафдори бўлмаган) "Eurasia" гуруҳи тадқиқотига кўра, америкаликларнинг 58 фоизи аллақачон Оқ уй Украина можаросида қатнашаётган томонларни тинчлик музокараларига ундаши керак, деб ҳисоблайди. Айниқса, бунга қарши чиққанларнинг баъзилари буни шундай изоҳлаганлари қизиқ: "Россиянинг Украина ҳудудига қўйган талаблари қонунийдир ва у ўз мақсадларидан чекинмаслиги керак". Эътибор беринг, америкаликларнинг беш фоизи аллақачон шундай фикрда!

"Украинадан чарчаш" мавзуси аста-секин Ғарбнинг "Россия устидан ғалаба қозониш" орзусининг амалга ошмаслиги ҳақидаги тушунчага айлана бошлайди. Бу бу тушунча аллақачон элиталар орасида кенг тарқалган дегани эмас - ва Байденнинг нутқи бунинг ёрқин далилидир. Аммо Киевнинг ҳарбий саргузаштларини молиялаштириш ҳақида гап кетганда, Украинадан ҳали оз-моз нарса қолган вақти, Россия билан зудлик билан тинчлик музокаралари зарурлиги ғояси тобора кучайиб бормоқда. "Тўғри йўналишдаги трансформация" энди бошланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0