ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Хитой Ўзбекистонга мис хомашё маҳсулотларини етказиб бермоқчи. Бу ҳақида Олмалиқ кон-металлургия комбинати хабар берди.
Қайд этилишича, Хитойнинг кўплаб компаниялари Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда.
Хитойнинг "TBEA Company Limited" компанияси бошқарув раиси Чжан Хин бошчилигидаги делегация ОКМКга ташриф буюрди. Унда келгусидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди.
Хитойнинг TBEA Company Limited компанияси бошқарув раиси Чжан Хин бошчилигидаги делегация ОКМКга ташриф буюрди.
© АГМК
Шунингдек, меҳмонлар Қалмоққир кони, Марказий таъмирлаш механика заводи, Электр тармоқлари бошқармасининг энерготаъмир цехи ҳамда Мис эритиш заводидаги технологик ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Бундан ташқари, янги барпо этилаётган 3-мис бойитиш фабрикасининг қурилиш жараёнини ҳам кўздан кечиришди.
Хитойнинг TBEA Company Limited компанияси бошқарув раиси Чжан Хин бошчилигидаги делегация ОКМКга ташриф буюрди.
© АГМК
“Музокаралар давомида компания бошқарув раиси Чжан Хин томонидан мис хомашё маҳсулотларини етказиб бериш, мисдан янги турдаги кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишга тайёр эканликлари билдирилди”, — дейилади хабарда.
Хитойнинг TBEA Company Limited компанияси бошқарув раиси Чжан Хин бошчилигидаги делегация ОКМКга ташриф буюрди.
© АГМК
Маълумот учун, "TBEA Company Limited" компанияси 1993 йилда ташкил топган бўлиб, у Чанцзи шаҳрида жойлашган. Компания трансформаторлар, автоматлаштириш терминаллари тарқатиш тармоқлари, симлар, кабеллар, зарядловчилар, қувватни бошқариш тизимлари, инверторлар ва қуёш электр станциялари учун ускуналар, кремний чиплари, полисиликон, алюминий фольга ва профиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Компания шунингдек, юқори кучланишли электр узатиш линиялари, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга оширади, кўмир ва олтин қазиб олади, иссиқлик электр энергияси ишлаб чиқаради.
2022 йилда компанияи 12,5 млрд долларлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 1,9 млрд доллар соф фойда кўрган.