https://sputniknews.uz/20231101/xitoy-ozbekiston-mis-xomashyo-40544672.html
Хитой Ўзбекистонга мис хомашё маҳсулотларини етказиб бермоқчи
Хитой Ўзбекистонга мис хомашё маҳсулотларини етказиб бермоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг кўплаб компаниялари комбинат билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда.
2023-11-01T08:58+0500
2023-11-01T08:58+0500
2023-11-01T12:09+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
олмалиқ кмк
олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
мис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40552308_0:204:1259:912_1920x0_80_0_0_e2de14824df519290e994eca2a644199.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Хитой Ўзбекистонга мис хомашё маҳсулотларини етказиб бермоқчи. Бу ҳақида Олмалиқ кон-металлургия комбинати хабар берди. Қайд этилишича, Хитойнинг кўплаб компаниялари Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда.Хитойнинг "TBEA Company Limited" компанияси бошқарув раиси Чжан Хин бошчилигидаги делегация ОКМКга ташриф буюрди. Унда келгусидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди.Шунингдек, меҳмонлар Қалмоққир кони, Марказий таъмирлаш механика заводи, Электр тармоқлари бошқармасининг энерготаъмир цехи ҳамда Мис эритиш заводидаги технологик ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Бундан ташқари, янги барпо этилаётган 3-мис бойитиш фабрикасининг қурилиш жараёнини ҳам кўздан кечиришди.Маълумот учун, "TBEA Company Limited" компанияси 1993 йилда ташкил топган бўлиб, у Чанцзи шаҳрида жойлашган. Компания трансформаторлар, автоматлаштириш терминаллари тарқатиш тармоқлари, симлар, кабеллар, зарядловчилар, қувватни бошқариш тизимлари, инверторлар ва қуёш электр станциялари учун ускуналар, кремний чиплари, полисиликон, алюминий фольга ва профиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.Компания шунингдек, юқори кучланишли электр узатиш линиялари, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга оширади, кўмир ва олтин қазиб олади, иссиқлик электр энергияси ишлаб чиқаради.2022 йилда компанияи 12,5 млрд долларлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 1,9 млрд доллар соф фойда кўрган.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40552308_182:136:1217:912_1920x0_80_0_0_9933a24d0ce0693a5249edd622d41ceb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой ўзбекистон мис хомашё маҳсулотлари олмалиқ кон-металлургия комбинати tbea company limited
хитой ўзбекистон мис хомашё маҳсулотлари олмалиқ кон-металлургия комбинати tbea company limited
Хитой Ўзбекистонга мис хомашё маҳсулотларини етказиб бермоқчи
08:58 01.11.2023 (янгиланди: 12:09 01.11.2023) Хитойнинг кўплаб компаниялари комбинат билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Хитой Ўзбекистонга мис хомашё маҳсулотларини етказиб бермоқчи. Бу ҳақида Олмалиқ кон-металлургия комбинати
хабар берди. Қайд этилишича, Хитойнинг кўплаб компаниялари Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда.
Хитойнинг "TBEA Company Limited" компанияси бошқарув раиси Чжан Хин бошчилигидаги делегация ОКМКга ташриф буюрди. Унда келгусидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди.
Шунингдек, меҳмонлар Қалмоққир кони, Марказий таъмирлаш механика заводи, Электр тармоқлари бошқармасининг энерготаъмир цехи ҳамда Мис эритиш заводидаги технологик ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Бундан ташқари, янги барпо этилаётган 3-мис бойитиш фабрикасининг қурилиш жараёнини ҳам кўздан кечиришди.
“Музокаралар давомида компания бошқарув раиси Чжан Хин томонидан мис хомашё маҳсулотларини етказиб бериш, мисдан янги турдаги кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишга тайёр эканликлари билдирилди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, "TBEA Company Limited" компанияси 1993 йилда ташкил топган бўлиб, у Чанцзи шаҳрида жойлашган. Компания трансформаторлар, автоматлаштириш терминаллари тарқатиш тармоқлари, симлар, кабеллар, зарядловчилар, қувватни бошқариш тизимлари, инверторлар ва қуёш электр станциялари учун ускуналар, кремний чиплари, полисиликон, алюминий фольга ва профиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Компания шунингдек, юқори кучланишли электр узатиш линиялари, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга оширади, кўмир ва олтин қазиб олади, иссиқлик электр энергияси ишлаб чиқаради.
2022 йилда компанияи 12,5 млрд долларлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 1,9 млрд доллар соф фойда кўрган.