ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +19 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +6-8, кундузи +17-19 даража илиқ бўлади.