“Тор-М1 зенит-ракета мажмуаси экипажи жанговар навбатчилик пайтида душманнинг учувчисиз аппаратлари ҳужумини аниқлади. Қўшинлар позициялари ва қўмондонлик пунктларини ҳимоя қилиш учун ЗРМ экипажи душман камикадзе дронини 300 миллиметрли бошқарилувчи зенит ракеталари билан йўқ қилишга қарор қилди”, — дейилади хабарда.
Тор-М1 — самолёт, вертолёт, учувчисиз аппаратлар, ракета ва бошқа ўрта, паст ва ўта паст баландликларда ва мураккаб ҳаво шароитларида учувчи аэродинамик нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси.
Тор-М1нинг тактик-техник хусусиятлари
Жанговар машина оғирлиги — 37 тонна, экипажи — 4 киши. Максимал тезлиги — 65 км/соат, юриш узоқлиги — 500 км. Жангга шай бўлиш вақти — 3 дақиқа.
Зарба бериш узоқлиги — 1,5-12 км, баландлиги 0,1-6 кмни ташкил қилади. Ракеталар сони — 8 та. Ракета жанговар каллаги оғирлиги — 15кг.