Исроил-Фаластин можароси

АҚШ мусулмонлар кенгаши Байденга Ғазо сектори бўйича ультиматум қўйди

Қўшма Штатлар Мусулмонлар кенгаши Байденга Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун ультиматум қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. АҚШ Миллий мусулмон демократик кенгаши президент Жо Байденга ультиматум қўйиб, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Reuters" нашрига таяниб хабар берди.
“Миллий Мусулмон Демократик Кенгаши Байденни Исроилга ўз таъсиридан фойдаланиб, соат 17:00 гача ўт очишни тўхтатишга чақирди”, — дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, кенгаш ўт очишни тўхтатиш учун зудлик билан чоралар кўрмаса, 2024 йилги президентлик сайловларида Байденга хайрия ва овоз беришдан бош тортиш учун миллионлаб мусулмон сайловчиларни сафарбар қилишга ҳаракат қилади.
“Сизнинг маъмуриятингизнинг сўзсиз ёрдами, жумладан, молиялаштириш ва қурол-яроғлар тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келган ва сайловчилар ишончига путур етказган зўравонликларни давом эттиришда муҳим рол ўйнади”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Сешанба куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати хавф туғдиришни бас қилмагунча, АҚШ Исроил билан жанговар ҳаракатларни давом эттириш заруратида бирдам эканлигини айтди.