Энди заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин

Қиймати 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқишга рухсат берилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қиймати 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқишга рухсат берилди. Президент 31 октябрь куни имзолаган фармон билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиши мумкин.
Илгари қиймати 5 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилган.
Шунингдек, Ҳукумат қарори (283-сон, 14.05.2020 й.) билан тасдиқланган низомга киритилган қўшимчага кўра заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.
Заргарлик буюмларини божхонадан олиб кириш тартиби енгиллашади – янги қарор