Ҳарорат пастлайди — Тошкентда 31 октябрь учун об-ҳаво

Ҳарорат кечаси +13-15 даража илиқ, кундузи +17-19 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +19 даража бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи яримда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +13-15 даража илиқ, кундузи +17-19 даража илиқ бўлади.