"Uzbekistan Airways" йўловчилардан аэропортга кечикмасликни сўради

"Uzbekistan Airways": йўловчилар режадаги вақтдан 2 соат олдин йўлга чиқишлари керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетадиган йўловчилардан кечикмасликни сўрамоқда. Бу ҳақда компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиги Римма Кузьмина Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, пойтахт аэропортига олиб борадиган йўллар ва йўл ўтказгичларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Тирбандликларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳар аэропортининг халқаро ва республика ичидаги терминалларидан режалаштирилган қатновларга рўйхатдан ўтишга кечикмаслик учун аэропортга етиб келишни олдиндан режалаштириш сўралмоқда.

"Йўловчиларда кечикиш эҳтимоли катта. Улар режадаги вақтдан 2 соат олдин йўлга чиқишлари керак", — деди Кузьмина.

Тошкент аэропортидаги меҳмонхона аукционга қўйилди