Тошкент аэропортидаги меҳмонхона аукционга қўйилди

© Uzbekistan airportsUzbekistan Airports
Uzbekistan Airports - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси йилига 1 296 000 000 сўм.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. ​Тошкент аэропортидаги меҳмонхона аукционга қўйилди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".
Қайд этилишича, Тошкент аэропортидаги меҳмонхона тўлиқ қуриб битказилди ва фойдаланишга тайёр. У халқаро авиақатновлар терминали жўнаб кетиш залининг стерил ҳудудида жойлашган ва транзит йўловчилар учун мўлжалланган.

"Uzbekistan Airports" компанияси ижарачи – меҳмонхона бошқарувини тўлиқ ўз қўлига оладиган меҳмонхона соҳасидаги профессионални қидирмоқда”,— дейилади хабарда.

Тегишли лот E-auksion.uz электрон платформасига жойлаштирилган. Умумий майдони 240 кв.м. бўлган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси йилига 1 296 000 000 сўм.
Веб-сайтда жойлаштирилган техник топшириқларга жавоб берадиган компаниялар иштирок этиши мумкин. Аризалар қабул қилишнинг охирги муддати 30 октябрь.
Маълумот учун, меҳмонхона икки қаватда 24 та хонадан иборат бўлиб, ташриф буюрувчилар учун маълумот нуқтаси, ҳаммом ва душлар, 24 соатлик ресепшн ва парвозга индивидуал таклиф қилиш тизими мавжуд. Меҳмонхона таниқли рассом Бобур Исмоилов лойиҳасига кўра шарқона услубда бунёд этилган.
Янгиликлар лентаси
0