ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +28 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.