Эртадан пойтахтнинг қатор туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинчи ўчирилади — манзиллар

Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Эртага Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг қатор кўчаларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" хабар берди.
Қайд этилишича, 30 ва 31 октябрь кунлари 1-ИМ ҳудудидаги "Ҳудудгаз Пойтахт" филиали газ таъминотини тўхтатади. Шу сабабли Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади.
“Бизнинг асосий иссиқлик энергиясини етказиб берувчимиз "Тошкент иссиқлик маркази" 1-ИМ қозонхонаси газ таъминотидан вақтинчалик узилади. Тўхташ сабаби "Ҳудудгаз Пойтахт" юқори босимли газ қувуридаги режалаштирилган ишлар билан боғлиқ бўлиб ишлар 30 октябрь куни соат 08:00 дан 31 октябрь соат 20:00 гача амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Иссиқ сувни ўчириш қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади:
Юнусобод тумани: С-4, С-5, С-6 даҳалари, А. Дониш, Эргашев, Бодомзор, Боғишамол, Ғуломов, Гидрометеорология маркази, А.Темур кўчалари.
Мирзо Улуғбек тумани: Навниҳол, Неъмат, Шаҳриобод, Дўрмон йўли, Мўминов, Зиёлилар, Хожибоев, Қаландар, М.Улуғбек, Левитан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги госпитали ҳудуди, Сайрам, Буюк Ипак Йўли, М. Юсуф, Мустақиллик, Оққўрғон, Иргашев, К.Ниёзов, Муртазаев, П.Салар, П.Пишпек кўчалари, Ҳ.Олимжон майдони, С-1, С-2, Яланғоч, Бўз-1, Паркент даҳалари.
Яшнобод тумани: Боткина, Ташселмаш, Мирзо Улуғбек даҳалари, Риёзий, Паркент, Сиолковский, Махтимқули кўчалари.
Иссиқ сув таъминотининг тўлиқ тикланиши газ таъминоти қайта тикланганидан ва 1-ИМ қозонхонаси ишга туширилгандан сўнг (тахминан 31 октябрь ярим тунда) амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги иссиқлик тармоқларини янгилаш бўйича режалаштирилган ишлар якунланган эди. Унга кўра, жами 68 км эскирган қувурлар алмаштирилган. "Veolia Energy" компанияси маълум қилишига кўра, бундан буён, иссиқлик тармоқларида фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирдагина, "уларни бартараф этиш бўйича ишлар режадан ташқари ва маҳаллий даражада амалга оширилади".