Тошкентда иссиқлик тармоқларини янгилаш ишлари якунланди — компания

© Sputnik / Актан ТемиркановТарас Шевченко кўчасида таъмирлаш ишлари
Тарас Шевченко кўчасида таъмирлаш ишлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2023
Oбуна бўлиш
Бундан буён фаыатгина фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда маҳаллий даражада таъмирлаш ишлари амалга амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Тошкент шаҳридаги иссиқлик тармоқларини янгилаш бўйича режалаштирилган ишлар якунланди. Бу ҳақида "Veolia Energy" компанияси маълум қилди.
"Иссиқлик тармоқларини кўчириш ва реконструкция қилиш бўйича режалаштирилган ишлар 2023 йилги иситиш мавсумида шаҳар ҳокимлигидан рухсатномалар олинган ҳолда, тўлиқ ҳажмда бажарилди. Биз жами 68 км эскирган қувурларни алмаштириб, 27 октябрда ишларни якунладик", - дейилади хабарда.
Иссиқлик тармоқларида авариявий вазиятларни минималлаштириш, турар-жой бинолари ва ижтимоий объектларни иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ишончлилигини ошириш бўйича режалаштирилган ишлар амалга оширилди.
Компания маълум қилишига кўра, бундан буён, иссиқлик тармоқларида фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирдагина, "уларни бартараф этиш бўйича ишлар режадан ташқари ва маҳаллий даражада амалга оширилади".
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида сўнгги бир неча кун давомида иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари амалга оширилаётган эди. Шу муносабат билан шаҳар кўчаларида кутилмаган даражадаги тирбандликлар кузатилган эди.
Иситиш батареяси ёнидаги мушук. Иллюстратив сурат.   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Иситиш мавсуми яқин кунларда бошланади — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Янгиликлар лентаси
0