Ўзбекистон параосиё ўйинларида энг яхши натижасини янгилади

Ўзбекистонлик спортчилар жами 79 та медаль билан умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида медаллар сони бўйича энг яхши натижасини янгилади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган IV Пара Осиё ўйинлари ўз якунига етди.
6 кун давом этган шиддатли беллашувларда Ўзбекистон делегацияси 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 та бронза, жами 79 та медаль билан умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни қўлга киритди.
“Бу Ўзбекистон делегацияси учун Пара Осиё ўйинларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича энг яхши кўрсаткич бўлди”, — дейилади хабарда.
“Ханчжоу-2022” ўйинлари ғолибларига Ўзбекистон қанча пул мукофоти беради?