“Ханчжоу-2022” ўйинлари ғолибларига Ўзбекистон қанча пул мукофоти беради?

© Depositphotos.com / TatiantmarieНациональная валюта - узбекский сум
Национальная валюта - узбекский сум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Коронавирус сабаб қолдирилган XIX Осиё ўйинлари 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябрга қадар бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Осиё ва Параосиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар 5 минг АҚШ доллари миқдорида мукофотланади. Кумуш ва бронза медали соҳиблари 3 минг ва 2 минг АҚШ доллари билан тақдирланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шунингдек, “Ханчжоу-2022” ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчилар қўшимча равишда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:
олтин медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида;
кумуш медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида;
бронза медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида рағбатлантирилади.
Хитойда ўтказиладиган “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларида Ўзбекистоннинг 400 нафардан зиёд спортчи ёшлари 39 та спорт туридаги баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб қолдирилган XIX Осиё ўйинлари 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябрга қадар бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0