Исроил-Фаластин можароси

Исроил қизил чизиқларни кесиб ўтди — Эрон президенти

Иброҳим Раисий: Исроил қизил чизиқларни кесиб ўтди, бу ҳаракатга мажбур қилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Исроил қизил чизикларни кесиб ўтди, бу ҳар кимни ҳаракат қилишга мажбур қилиши мумкин. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раисий маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости мамлакат президенти матбуот хизматига таяниб.
“Сионистик режим жиноятлари қизил чизиқларни кесиб ўтди, бу эса ҳаммани чора кўришга мажбур қилиши мумкин. Вашингтон биздан ҳеч нарса қилмасликни сўрамоқда, лекин улар Исроилни кенг кўламда қўллаб-қувватлашда давом этмоқда”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Эрон президенти Араб Al-Jazeera телеканалига берган интервьюсида Эрон томони АҚШнинг Теҳроннинг Фаластин-Исроил можаросига аралашмаслиги ҳақидаги огоҳлантиришларига амал қилмаслигини айтган эди.
Исроил-Фаластин можароси
Ғазо секторига интернет қайта бошлади