Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Ғазо секторига интернет қайта бошлади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишСетевое оборудование в серверной
Сетевое оборудование в серверной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2023
Oбуна бўлиш
Al Jazeera: Ғазо секторига интернет қайтишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ғазо секторида Исроил ҳукумати томонидан алоқа ва интернет тўлиқ ўчирилганидан кейин “интернет” яна пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда Al Jazeera Ғазодаги онаси билан боғланишга муваффақ бўлган шарҳловчига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Жума куни Фаластиннинг Jawwal телекоммуникация компанияси Ғазо секторида алоқа ва интернет хизматлари тўлиқ тўхтатилганини тасдиқлади.
Кейинроқ Фаластин алоқа ва ахборот технологиялари вазири Исҳоқ Садр РИА Новостига Исроил ҳукумати халқаро ташкилотлар текширувларига қарамай, Ғазо секторида узиб қўйилган уяли алоқа ва интернет хизматларини қайта улашдан бош тортганини айтди.

“Ажойиб янгилик: Ғазодаги онам билан боғланиб, унинг овозини эшитдим. Ҳаммага айтинг, алоқа заиф, лекин у бор. Энди ҳар ким ўз оила аъзолари билан боғланиши мумкин. Қанча вақтгача ҳеч ким билмайди?” — телеканал ўз шарҳловчиси Мажед Абусаломнинг Х ижтимоий тармоғидаги хабаридан иқтибос келтирди.

Аввалроқ америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск Starlink сунъий йўлдош алоқа хизматлари Ғазо секторида ёрдам кўрсатувчи халқаро тан олинган ташкилотларга тақдим этилишини айтган эди. Исроил алоқа вазири Шломо Карҳининг айтишича, мамлакат ХАМАСнинг Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишига йўл қўймаслик учун барча мавжуд воситаларни ишга солади.
Янгиликлар лентаси
0