ОАВ хабарларига кўра, гуманитар ёрдам юкланган яна бир карвон душанба куни Рафаҳ чегара пункти орқали Ғазога етиб келган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Миср Қизил Ярим Ой жамияти томонидан тақдим этилган гуманитар ёрдам олиб кетилган жами 34 та юк машинаси дам олиш кунларида анклавга кирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин Қочқинлар Агентлиги (БАПОР) атиги уч кунлик ёқилғи борлигидан огоҳлантирди. Ёқилғисиз сув ҳам бўлмайди, шундан сўнг касалхоналар ва новвойхоналар ўз фаолиятини тўхтатади ва ёқилғи етишмаслиги Ғазоликларнинг аҳволини янада ёмонлаштиради.