ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +26 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.