Ҳарорат бироз кўтарилади — Тошкентда 27 октябрь учун об-ҳаво

Ҳарорат кечаси 9-11 даража илиқ, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +24 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 9-11 даража илиқ, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.