Медведев: Ғарб Украинадан қаттиқ чарчади

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари шу сабаб ҳам Ғарб Исроилни қўллаб-қувватлай бошлаганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Украинадан қаттиқ чарчашгани учун ҳам Исроилни “завқ билан” қўллаб-қувватлашга киришиб кетишди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Ғарб Украинадан қаттиқ чарчади. Ва завқ билан Исроилни қўллаб-қувватлай бошлади. Мана ҳатто АҚШ вакиллар палатасининг янги спикери Майкл Жексон (пардон, Майк Жонсон, нима фарқи бор) ўзининг биринчи ишини Тел-Авивга ёрдам бериш деб атади”, - дея ёзди Медведев ўзининг Telegram-каналида.
Маълумот учун, 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Исроил ҳудудига оммавий ракета зарбаси берди ва чегарага яқин ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари "Ғазо" секторига ракета зарбалари берди ва бомбардиман қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини тўлиқ блокадага олди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди.
Россия иккала томондан ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Президент Владимир Путин Фаластин-Исроил можаросини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги резолюциясини бажариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Яъни пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали.
Исроил-Фаластин можароси
Исроил ҳар доим Украина устидан устунликка эга бўлади — собиқ агент