Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроил ҳар доим Украина устидан устунликка эга бўлади — собиқ агент

© AP Photo / Matt RourkeАрмия ўқ-дорилар заводида 155 мм М795 артиллерия снарядлари
Армия ўқ-дорилар заводида 155 мм М795 артиллерия снарядлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Марказий разведка бошқармасининг собиқ агенти Исроилнинг Украинага кутилмаган ҳужумидан кулди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Қўшма Штатларда тўсатдан Исроил учун жуда кўп артиллерия снарядлари пайдо бўлиб қолди, гарчи улар илгари Украина учун уларнинг етишмаслиги ҳақида эълон қилган бўлсалар ҳам. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Рэй Макговерн "Judging Freedom" каналига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Украиналикларнинг Вашингтонда жуда кучли лобби бор, бироқ Исроилники билан солиштирганда бу лобби заифроқ. <...>. Гап нимада — бизда 155 мм снарядлар тугаб қолдими? Бизда улар кам, деб жавоб беришган эди. Ва тўсатдан бизда Исроилга юбориш учун бир нечта снарядлар пайдо бўлиб қолди", — деди разведка ходими.

Макговерннинг сўзларига кўра, ўқ-дорилар етказиб бериш масаласида Исроил доимо Украинадан устунликка эга бўлади.
Шунингдек, таҳлилчининг қўшимча қилишича, НАТОда артиллерия снарядлари етишмаслиги ҳақидаги хабарлар Ғарбнинг Россиянинг Европага таҳдиди ҳақидаги баёнотлари ёлғон эканлигини кўрсатмоқда.
"Россияга қарши жанг қилиш учун зарур бўлган асосий жиҳозлар 1991 йилдан 2014 йилгача ишлаб чиқарилмаган, ҳатто ўшанда ҳам ишлаб чиқариш секинлашган", - деб таъкидлади Макговерн.
Янгиликлар лентаси
0