Ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади — Тошкентда 26 октябрь учун об-ҳаво

Ҳарорат кечаси 11-13 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +20 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.