Словакия Россияга қарши санкцияларни таҳлил қилмасдан қўллаб-қувватламайди – Фицо

Словакиянинг янги бош вазири мамлакатига зарар келтириши мумкин бўлган Россияга қарши санкциялар учун овоз бермаслигини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитида йўл олаётган Словакиянинг янги бош вазири Роберт Фицо Россияга қарши санкциялар Словакияга зарар келтирса, уларни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

“Стол устида санкцияларнинг Словакияга таъсири таҳлили бўлмагунга қадар, Россияга қарши бирор бир санкциялар учун овоз бермайман. Агар бизга зарар келтирадиган санкциялар бўлса, ҳозирга қадар бўлгани каби, мен уларни қўллаб-қувватлаш учун бирор бир сабабни кўрмаяпман”, - деди Фицо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Россияга қарши санкциялардан ўзи кўпроқ зарар кўргани хабар қилинган эди.
Ғарб Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Россияга қарши мунтазам санкциялар киритиб келмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, Москвани тийиш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб давлатларининг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, чекловчи чоралар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг асосий мақсади миллионлаб одамларнинг ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Россия санкциялар босимига дош бера олди — Путин