МДҲ иқтисоди қулаш прогнозлари амалга ошмади — Мишустин

Россия МДҲдаги қўшниялари учун ишончли иттифоқчи ва савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда — Мишустин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Душманларнинг иқтисод қулаши ҳақидаги башоратларга қарамасдан, МДҲ иқтисодий кўрсаткичлари яхши, деди Россия бош вазири Михаил Мишустин Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида.
"Ташкилотимиз яхши иқтисодий кўрсаткичларга эга. Жорий йилнинг январь ойидан июль ойигача МДҲда саноат ишлаб чиқариши 2,5 фоиздан ортиқ ўсди. Асосий капиталга инвестициялар 8 фоизга, юк ташиш 6,6 фоизга ўсди", - деди Мишустин.
У ҳамдўстлик мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг ўсиши биринчи ярим йилликда 2,2 фоизни ташкил этганини таъкидлади.
Шунингдек, Мишустин Россия қўшни мамлакатлар учун ишончли иттифоқчи ва савдо ҳамкори бўлиб қолаётганини айтиб ўтди.
"Россия ишончли иттифоқчи ва савдо шериги бўлиб қолмоқда. Биз энг яқин қўшниларимиз ва дўстларимиз манфаатларига жуда эътиборлимиз. Биз ҳам худди шундай ўзаро муносабат бўлишига ишонамиз", - деди Мишустин.
Унинг қайд этишича, кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш товарларнинг ташқи бозорларга чиқишини яхшилаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига фойда келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Бишкекда МДҲ Ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.