https://sputniknews.uz/20231026/mdh-iqtisodi-qulash-prognozlari-amalga-oshmadi-mishustin-40372861.html
МДҲ иқтисоди қулаш прогнозлари амалга ошмади — Мишустин
МДҲ иқтисоди қулаш прогнозлари амалга ошмади — Мишустин
Sputnik Ўзбекистон
Россия МДҲдаги қўшниялари учун ишончли иттифоқчи ва савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда — Мишустин. 26.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-26T19:07+0500
2023-10-26T19:07+0500
2023-10-26T19:07+0500
қирғизистон
бишкек
мдҳ
россия
михаил мишустин
еоии
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40374289_12:0:2857:1600_1920x0_80_0_0_94163beb54e95efaeffd13e39b8ea5ce.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Душманларнинг иқтисод қулаши ҳақидаги башоратларга қарамасдан, МДҲ иқтисодий кўрсаткичлари яхши, деди Россия бош вазири Михаил Мишустин Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида. У ҳамдўстлик мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг ўсиши биринчи ярим йилликда 2,2 фоизни ташкил этганини таъкидлади.Шунингдек, Мишустин Россия қўшни мамлакатлар учун ишончли иттифоқчи ва савдо ҳамкори бўлиб қолаётганини айтиб ўтди. Унинг қайд этишича, кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш товарларнинг ташқи бозорларга чиқишини яхшилаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига фойда келтирмоқда.Эслатиб ўтамиз, бугун Бишкекда МДҲ Ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40374289_82:0:2813:2048_1920x0_80_0_0_5e6afefb6058bb9ec96441682bc2ccd9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон, бишкек, мдҳ, россия, михаил мишустин, еоии, иқтисод
қирғизистон, бишкек, мдҳ, россия, михаил мишустин, еоии, иқтисод
МДҲ иқтисоди қулаш прогнозлари амалга ошмади — Мишустин
Россия МДҲдаги қўшниялари учун ишончли иттифоқчи ва савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда — Мишустин.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Душманларнинг иқтисод қулаши ҳақидаги башоратларга қарамасдан, МДҲ иқтисодий кўрсаткичлари яхши, деди Россия бош вазири Михаил Мишустин Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида.
"Ташкилотимиз яхши иқтисодий кўрсаткичларга эга. Жорий йилнинг январь ойидан июль ойигача МДҲда саноат ишлаб чиқариши 2,5 фоиздан ортиқ ўсди. Асосий капиталга инвестициялар 8 фоизга, юк ташиш 6,6 фоизга ўсди", - деди Мишустин.
У ҳамдўстлик мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг ўсиши биринчи ярим йилликда 2,2 фоизни ташкил этганини таъкидлади.
Шунингдек, Мишустин Россия қўшни мамлакатлар учун ишончли иттифоқчи ва савдо ҳамкори бўлиб қолаётганини айтиб ўтди.
"Россия ишончли иттифоқчи ва савдо шериги бўлиб қолмоқда. Биз энг яқин қўшниларимиз ва дўстларимиз манфаатларига жуда эътиборлимиз. Биз ҳам худди шундай ўзаро муносабат бўлишига ишонамиз", - деди Мишустин.
Унинг қайд этишича, кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш товарларнинг ташқи бозорларга чиқишини яхшилаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига фойда келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Бишкекда МДҲ Ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.