ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Чет эллик фуқаролар 26 октябрдан бошлаб Россияда “Госуслуги” портали орқали электрон тарзда миграция рўйхатидан ўтишлари мумкин.
Бунинг учун хорижлик ва қабул қилувчи Россия фуқароси “Госуслуги” порталида шахсий кабинетига эга бўлиши керак.
Қабул қилувчи томоннинг хорижлик фуқаронинг у тақдим этган турар жойда яшашга берган розилиги электрон тарзда тасдиқланади.
Агар хорижлик турар жойни ижарага бериш шартномасини тузса, у етти кун ичида шахсан ёки электрон тарзда етти кун ичида ИИВ органини миграция рўйхатидан ўтиш ҳақида хабардор қилиши керак бўлади.
Таъкидланишича, бу қонун Россиядаги миграция рўйхатидан ўтишни осонлаштиришга хизмат қилади.
Аввалроқ Россия мигрантлар сони бўйича дунё рейтингида тўртинчи ўринда экани хабар қилинган эди.