Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ кўп қутбли дунёни шакллантириш марказларидан бирига айланмоқда — Мишустин

Ташқи босим шароитида ЕОИИ давлатларининг ўзаро савдоси қарийб икки баравар, саноат ишлаб чиқариш миқдори 20 фоизга ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) кўп қутбли дунё шакллантириш марказларидан бирига айланиб бормоқда, у ҳақиқатда ўзининг долзарблиги ва чақириқларга чидамлилигини исботлади, деди Россия бош вазири Михаил Мишустин ЕОИИ ҳукуматлараро кенгашининг Бишкекда бўлиб ўтаётган тор доирадаги йиғилишида.

“Евроосиё иқтисодий иттифоқи кўп қутбли дунёни шакллантириш марказларидан бирига айланиб бормоқда, у амалда ўзининг долзарблиги ва ташқи чақириқлар ва глобал муаммоларга чидамлилигини исботлади. Унинг фаолияти давомида беш давлатнинг ўзаро савдоси қарийб икки баравар, саноат ишлаб чиқариш – 20 фоизга ошди. Бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам яхши ўсиш кузатилмоқда. Улар орасида қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспортнинг барча турлари бўйича юк айланмаси, асосий капиталга инвестициялар бор”, — деди Мишустин.

Унинг таъкидлашича, ЕОИИ мамлакатлари ноқулай ташқи муҳитга қарамай, миллий иқтисодиётларни барқарор ривожлантириш муаммоларини биргаликда ҳал этишни давом эттириш, товарлар, хизматлар, инвестициялар ва ишчи кучи ҳаракати эркинлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
“Охир-оқибат, фуқароларимизнинг ҳаёт сифатини яхшилаш”, - деди Россия бош вазири.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ ташқи савдоси яна ўсди