Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ва ЕОИИ ташқи савдоси яна ўсди

© unsplash/Paul TeysenКонтейнеры. Иллюстративное фото
Контейнеры. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон — ЕОИИ ўзаро савдо айланмаси сўнгги бир неча йил давомида тўхтовсиз ўсиб келмоқда. 2023 йилнинг январь-августида ушбу кўрсаткич 10,2 млрд долларни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ташқи савдо айланмаси 2023 йилнинг январ-август ойларида ўтган йилга нисбатан 4,7 %га ўсди, деб хабар қилмоқда Иқтисодий тадқиқотлар маркази.
© ЦЭИРЎзбекистон — ЕОИИ ташқи савдо ҳажми ўсмоқда
Внешнеторговый оборот Узбекистан—ЕАЭС   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2023
Ўзбекистон — ЕОИИ ташқи савдо ҳажми ўсмоқда

"Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан 2023 йилнинг июнь ойидаги ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7%га ўсиб, 10,2 млрд долларни ташкил этди. Шундан ️экспорт – $3,5 млрд, импорт – $6,6 млрд ни ташкил қилди", - дейилади хабарда.

ЕОИИ билан савдо алоқлари давлатлар кесимида:

Россия7,4%га ўсиб, $4,4 млрд ни ташкил этди. Шундан Ўзбекистон экспорти – $2 млрд., ️импорти – $4,2 млрд.;
Қозоғистон — $2,9 млрд, экспорт – $951 млн,️ импорт – $1,9 млрд;
Қирғизистон — $679 млн, экспорт – $492 млн, импорт – $188 млн;
Беларусь — $402 млн, экспорт – $94 млн, импорт – $309 млн;
Арманистон — $27 млн, экспорт —$21,1 импорт — $5,9 млн.
Эслатиб ўтаимз, Ўзбекистон 2020 йилнинг декабрида ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Шундан сўнг ЕОИИ билан ўзаро алоқлар янада ривожланиб ва мустаҳкамланиб келмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ ташқи савдо айланмаси:
2020 — $10 млрд.,
2021 — $12,8 млрд., + 30,4%,
2022 — $15,7 млрд., +22,7%.
Анъанавий равишда Ўзбекистон ЕОИИ давлатларига тўқимачилик, металлургия ва кимё саноати маҳсулотлари, шунингдек, озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилади.
ЕОИИдан импорт маҳсулотлари эса асосан қурилиш материаллари, ёғочни қайта ишлаш ва кимё саноати маҳсулотлари, шунингдек, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сут ва гўшт маҳсулотларини ташкил қилади.
Ундан ташқари, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан алоқлари мустаҳкамланиши ушбу уюшма билан яхши алоқа йўлга қўйган давлатлар Вьетнам, Эрон, Сербия ва Сингапур билан савдо қилишда янада қулай шароитлар яратади.
Янгиликлар лентаси
0