Болалиги
У 1870 йилда Қўқонда косиб оиласида туғилган. Отаси Фармонқули асли марғилонлик бўлиб, машҳур шоира Жаҳонотин Увайсийнинг жияни бўлган. Онаси Ашурбиби Абдулғани қизи ҳам косибчилар оиласидан эди. Оилада доимий етишмовчилик, муҳтожлик бўлсада Анбаройни етти ёшга тўлганда Дилшод отин мактабига берадилар. Дилшод отин шогирди ҳақида “Тарихи муҳожирон” асарида таърифлашича, Анбарой буғдойранг, сунбул сочли, оҳу кўз, ой юзли, гўзал ахлоқи ва одоби баробарида, саккиз яшар қизча ёшлигига қарамасдан, Навоий ғазалларини ўрганишга беҳад қизиқиши сабаб ундан келажакда катта шоира чиқишини башорат қилади.
Оилавий ҳаёти
Анбаройни ўн тўрт ёшларида ўратепалик новвой Зоҳидхўжа исмли йигитга турмушга берадилар. Зоҳидхўжа ҳам шеъриятга қизиқадиган, адабиётга ошно инсон бўлиб, Қўқондаги барча шоирларни яқиндан билар эди. Улар ночорликда яшасаларда, лекин, бахтли ҳаёт кечирадилар. Бу оилада Мўминхўжа, Бибихон, Усмонхўжа, Оминахон исмли фарзандлар дунёга келади. Анбарой ҳассос шеърлари билан “Анбар Отин” бўлиб танилади. Анбар Отин ўттиз ёшларида Олим мингбошининг уйидаги бир зиёфатда зинадан йиқилиб, оёғи синади ва бир умр тўшакка михланиб қолади. Дард устига чипқон деганларидек, қизи Оминахоннинг бевақт вафоти шоира ижодида маҳзунликни устувор қилиб қўяди:
Жаҳон-оғуга келган Анбар отинман,
Ғаму қайғуга келган Анбар отинман.
Ғаму қайғуга келган Анбар отинман.
Ямон соатда келдим ман жаҳонга,
Ини жодуға келган Анбар отинман.
Ини жодуға келган Анбар отинман.
Анбар Отиннинг қачон вафот этгани маълум эмас. Айрим шеърларида Биринчи Жаҳон уруши билан боғлиқ воқеалар тасвири учраши сабабли, мутахассислар унинг вафотини 1914-1917 йиллар қилиб белгилайдилар.
Ижодий фаолияти
Анбар Отин шафқатсиз тақдирга аччиқма-аччиқ ижод қилди. Қўлидан қаламини бир зумга ҳам қўймади. Қалами унга куч беради. Ўзбек ва тожик тилларида бирдай ижод қилди. Халқимиз Анбар Отин ижоди билан ХХ асрнинг 60-йилларига келибгина танишишга мушарраф бўлди.
Унинг ўзбек тилидаги шеърлари девони 41 ғазал, 4 мухаммас, 1 қитъа, 1 маснавий, 1 мустазоддан иборат.
1910 йили унинг адабиётимизнинг ёрқин саҳифаси бўлиб қолган энг машҳур “Қаролар фалсафаси” насрий асари ёзилган. Унинг матбуотда 90 яқин шеърлари эълон қилинган. 1966 йили араб алифбоси ҳарфларига бағишланган “Якка байтлари” асари топилди. Ушбу асарда у ҳар битта ҳарфга бағишлаб рубоий ва қитъа ёзган:
Шоира ижодида ижтимоий-сиёсий мазмун кучли эканлиги яққол сезилиб туради:
Касб этар оҳиста-оҳиста киши фазлу ҳунар,
Боғаро булбул боласи хушнаво кам-кам бўлур.
Мурғи ваҳшини қилолмас ҳеч ким якбора ром,
Донаю домини қурдинг, мубтало кам-кам бўлур.
Боғаро булбул боласи хушнаво кам-кам бўлур.
Мурғи ваҳшини қилолмас ҳеч ким якбора ром,
Донаю домини қурдинг, мубтало кам-кам бўлур.