https://sputniknews.uz/20231026/anbar-otin-biografiya-40379798.html
Анбар Отин — биография
Анбар Отин — биография
Sputnik Ўзбекистон
Анбар Отин – маърифатпарвар шоира, нафақат ўзбек шеърияти, балки, педагогика соҳасида ҳам муносиб из қолдирган. У 1870 йилда Қўқонда косиб оиласида туғилган. Отаси Фармонқули асли марғилонлик бўлиб, машҳур шоира Жаҳонотин Увайсийнинг жияни бўлган. Онаси Ашурбиби Абдулғани қизи ҳам косибчилар оиласидан эди. Анбарой ҳассос шеърлари билан “Анбар Отин” бўлиб танилади. Анбар Отин ўттиз ёшларида Олим мингбошининг уйидаги бир зиёфатда зинадан йиқилиб, оёғи синади ва бир умр тўшакка михланиб қолади. Анбар Отин шафқатсиз тақдирга аччиқма-аччиқ ижод қилди. Қўлидан қаламини бир зумга ҳам қўймади. Қалами унга куч беради. Ўзбек ва тожик тилларида бирдай ижод қилди. Халқимиз Анбар Отин ижоди билан ХХ асрнинг 60-йилларига келибгина танишишга мушарраф бўлди.Унинг ўзбек тилидаги шеърлари девони 41 ғазал, 4 мухаммас, 1 қитъа, 1 маснавий, 1 мустазоддан иборат.
2023-10-26T20:35+0500
2023-10-26T20:35+0500
2023-10-26T20:35+0500
биография
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40380724_0:115:841:588_1920x0_80_0_0_f616844b02170386f132138dd1014fb2.png
БолалигиУ 1870 йилда Қўқонда косиб оиласида туғилган. Отаси Фармонқули асли марғилонлик бўлиб, машҳур шоира Жаҳонотин Увайсийнинг жияни бўлган. Онаси Ашурбиби Абдулғани қизи ҳам косибчилар оиласидан эди. Оилада доимий етишмовчилик, муҳтожлик бўлсада Анбаройни етти ёшга тўлганда Дилшод отин мактабига берадилар. Дилшод отин шогирди ҳақида “Тарихи муҳожирон” асарида таърифлашича, Анбарой буғдойранг, сунбул сочли, оҳу кўз, ой юзли, гўзал ахлоқи ва одоби баробарида, саккиз яшар қизча ёшлигига қарамасдан, Навоий ғазалларини ўрганишга беҳад қизиқиши сабаб ундан келажакда катта шоира чиқишини башорат қилади.Оилавий ҳаётиАнбаройни ўн тўрт ёшларида ўратепалик новвой Зоҳидхўжа исмли йигитга турмушга берадилар. Зоҳидхўжа ҳам шеъриятга қизиқадиган, адабиётга ошно инсон бўлиб, Қўқондаги барча шоирларни яқиндан билар эди. Улар ночорликда яшасаларда, лекин, бахтли ҳаёт кечирадилар. Бу оилада Мўминхўжа, Бибихон, Усмонхўжа, Оминахон исмли фарзандлар дунёга келади. Анбарой ҳассос шеърлари билан “Анбар Отин” бўлиб танилади. Анбар Отин ўттиз ёшларида Олим мингбошининг уйидаги бир зиёфатда зинадан йиқилиб, оёғи синади ва бир умр тўшакка михланиб қолади. Дард устига чипқон деганларидек, қизи Оминахоннинг бевақт вафоти шоира ижодида маҳзунликни устувор қилиб қўяди:Жаҳон-оғуга келган Анбар отинман,Ғаму қайғуга келган Анбар отинман.Ямон соатда келдим ман жаҳонга,Ини жодуға келган Анбар отинман.Анбар Отиннинг қачон вафот этгани маълум эмас. Айрим шеърларида Биринчи Жаҳон уруши билан боғлиқ воқеалар тасвири учраши сабабли, мутахассислар унинг вафотини 1914-1917 йиллар қилиб белгилайдилар.Ижодий фаолиятиАнбар Отин шафқатсиз тақдирга аччиқма-аччиқ ижод қилди. Қўлидан қаламини бир зумга ҳам қўймади. Қалами унга куч беради. Ўзбек ва тожик тилларида бирдай ижод қилди. Халқимиз Анбар Отин ижоди билан ХХ асрнинг 60-йилларига келибгина танишишга мушарраф бўлди.Унинг ўзбек тилидаги шеърлари девони 41 ғазал, 4 мухаммас, 1 қитъа, 1 маснавий, 1 мустазоддан иборат.1910 йили унинг адабиётимизнинг ёрқин саҳифаси бўлиб қолган энг машҳур “Қаролар фалсафаси” насрий асари ёзилган. Унинг матбуотда 90 яқин шеърлари эълон қилинган. 1966 йили араб алифбоси ҳарфларига бағишланган “Якка байтлари” асари топилди. Ушбу асарда у ҳар битта ҳарфга бағишлаб рубоий ва қитъа ёзган:Шоира ижодида ижтимоий-сиёсий мазмун кучли эканлиги яққол сезилиб туради:Касб этар оҳиста-оҳиста киши фазлу ҳунар,Боғаро булбул боласи хушнаво кам-кам бўлур.Мурғи ваҳшини қилолмас ҳеч ким якбора ром,Донаю домини қурдинг, мубтало кам-кам бўлур.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40380724_0:0:927:695_1920x0_80_0_0_9fefc7bcbd274642a280dae3f75e1769.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
анбар отин биография реферат иншо
анбар отин биография реферат иншо
Анбар Отин — биография
Анбар Отин – маърифатпарвар шоира, нафақат ўзбек шеърияти, балки, педагогика соҳасида ҳам муносиб из қолдирган.
У 1870 йилда Қўқонда косиб оиласида туғилган. Отаси Фармонқули асли марғилонлик бўлиб, машҳур шоира Жаҳонотин Увайсийнинг жияни бўлган. Онаси Ашурбиби Абдулғани қизи ҳам косибчилар оиласидан эди. Оилада доимий етишмовчилик, муҳтожлик бўлсада Анбаройни етти ёшга тўлганда Дилшод отин мактабига берадилар. Дилшод отин шогирди ҳақида “Тарихи муҳожирон” асарида таърифлашича, Анбарой буғдойранг, сунбул сочли, оҳу кўз, ой юзли, гўзал ахлоқи ва одоби баробарида, саккиз яшар қизча ёшлигига қарамасдан, Навоий ғазалларини ўрганишга беҳад қизиқиши сабаб ундан келажакда катта шоира чиқишини башорат қилади.
Анбаройни ўн тўрт ёшларида ўратепалик новвой Зоҳидхўжа исмли йигитга турмушга берадилар. Зоҳидхўжа ҳам шеъриятга қизиқадиган, адабиётга ошно инсон бўлиб, Қўқондаги барча шоирларни яқиндан билар эди. Улар ночорликда яшасаларда, лекин, бахтли ҳаёт кечирадилар. Бу оилада Мўминхўжа, Бибихон, Усмонхўжа, Оминахон исмли фарзандлар дунёга келади. Анбарой ҳассос шеърлари билан “Анбар Отин” бўлиб танилади. Анбар Отин ўттиз ёшларида Олим мингбошининг уйидаги бир зиёфатда зинадан йиқилиб, оёғи синади ва бир умр тўшакка михланиб қолади. Дард устига чипқон деганларидек, қизи Оминахоннинг бевақт вафоти шоира ижодида маҳзунликни устувор қилиб қўяди:
Жаҳон-оғуга келган Анбар отинман,
Ғаму қайғуга келган Анбар отинман.
Ямон соатда келдим ман жаҳонга,
Ини жодуға келган Анбар отинман.
Анбар Отиннинг қачон вафот этгани маълум эмас. Айрим шеърларида Биринчи Жаҳон уруши билан боғлиқ воқеалар тасвири учраши сабабли, мутахассислар унинг вафотини 1914-1917 йиллар қилиб белгилайдилар.
Анбар Отин шафқатсиз тақдирга аччиқма-аччиқ ижод қилди. Қўлидан қаламини бир зумга ҳам қўймади. Қалами унга куч беради. Ўзбек ва тожик тилларида бирдай ижод қилди. Халқимиз Анбар Отин ижоди билан ХХ асрнинг 60-йилларига келибгина танишишга мушарраф бўлди.
Унинг ўзбек тилидаги шеърлари девони 41 ғазал, 4 мухаммас, 1 қитъа, 1 маснавий, 1 мустазоддан иборат.
1910 йили унинг адабиётимизнинг ёрқин саҳифаси бўлиб қолган энг машҳур “Қаролар фалсафаси” насрий асари ёзилган. Унинг матбуотда 90 яқин шеърлари эълон қилинган. 1966 йили араб алифбоси ҳарфларига бағишланган “Якка байтлари” асари топилди. Ушбу асарда у ҳар битта ҳарфга бағишлаб рубоий ва қитъа ёзган:
Шоира ижодида ижтимоий-сиёсий мазмун кучли эканлиги яққол сезилиб туради:
Касб этар оҳиста-оҳиста киши фазлу ҳунар,
Боғаро булбул боласи хушнаво кам-кам бўлур.
Мурғи ваҳшини қилолмас ҳеч ким якбора ром,
Донаю домини қурдинг, мубтало кам-кам бўлур.