Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу “Восток” қўшинлари гуруҳининг бошқарув марказини текширди

Мудофаа вазири Шойгу “Восток” қўшинлари гуруҳи қўмондонлик пунктини текширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус операция зонасига иш сафари чоғида “Восток” қўшинлари гуруҳининг Жанубий Донецк йўналишидаги қўмондонлик пунктининг қишки ҳаракатларга тайёрлигини текширди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу махсус ҳарбий операция зонасига иш сафари чоғида Россиянинг “Восток” қўшинлари гуруҳининг Жанубий Донецк йўналишидаги қўмондонлик пунктини текширди”, — дейилган хабарда.
Қўмондонлик пунктида вазир "гуруҳ командири ва штаб офицерларининг вазият, душман ҳаракатларининг моҳияти ва асосий тактик йўналишларда Россия қўшинларининг жанговар топшириқларини бажариши тўғрисида ҳисоботларини тинглади".
Бундан ташқари, “Восток” гуруҳининг қишки амалиётларга тайёрлиги, жумладан, ҳарбий хизматчиларни иситиш воситалари билан таъминлаш бўйича қўмондонларнинг ҳисоботлари кўриб чиқилди.
"Восток" гуруҳи қўмондони генерал-лейтенант Андрей Кузменко ҳужум ва разведка дронларидан фойдаланиш бўйича доимий бўлинмаларни шакллантириш, уларни шахсий таркиб ва техника, жумладан, FPV-дронлар билан таъминлаш тўғрисида ҳисобот берди.
Бундан ташқари, "Украина Қуролли кучлари истеҳкомларини эгаллаш бўйича жанговар топшириқларни бажаришда гуруҳ тузилмалари ҳужум отрядларининг разведка ва ўт очиш комплекслари билан ўзаро таъсир қилиш тактикасининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида" ахборот берилди.