Параосиё ўйинлари: ўзбекистонлик спортчилар кунни олтин медаль билан бошлашди

Пара-каноэ бўйича иккита олтин медаль қўлга киритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Параосиё ўйинларида иккинчи кун беллашувлари Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Пара-каноэ бўйича эркаклар ўртасида KL3 классида баҳслар якунланди. Унда Ҳасан Қўлдашев маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, пара-каноэчилар иккинчи стартни ҳам омадли ўтказишди. Шаҳноза Мирзаева аёллар ўртасида KL3 классида кечган пойгада марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, олтин медални нақд қилди.
Параосиё ўйинлари: ўзбекистонлик спортчилар 10 дан ортиқ медалларга эга чиқишди