Параосиё ўйинлари: ўзбекистонлик спортчилар кунни олтин медаль билан бошлашди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишСпортсмен во время заезда на байдарках и каноэ
Спортсмен во время заезда на байдарках и каноэ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Пара-каноэ бўйича иккита олтин медаль қўлга киритилди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Параосиё ўйинларида иккинчи кун беллашувлари Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Пара-каноэ бўйича эркаклар ўртасида KL3 классида баҳслар якунланди. Унда Ҳасан Қўлдашев маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, пара-каноэчилар иккинчи стартни ҳам омадли ўтказишди. Шаҳноза Мирзаева аёллар ўртасида KL3 классида кечган пойгада марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, олтин медални нақд қилди.
Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғариш бўйича 2-ўринда бормоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Параосиё ўйинлари: ўзбекистонлик спортчилар 10 дан ортиқ медалларга эга чиқишди
Янгиликлар лентаси
0