ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россиянинг тўққизта авиакомпанияси Тошкентга янги парвозлар йўлга қўйиш учун Росавиациядан рухсат сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Рухсат сўраган компаниялар орасида, "Аэрофлот", “Уральские Авиалинии”, "ЮТэйр", "Smartavia", “Azur Air”, "Якутия", "Ираэро", Nordwind ва Nord Star” компаниялари бор, — дейилади хабарда. Бундан олдин "Аэрофлот"га ҳафтасига 18 тагача, "UTair"га эса 7 тагача рейсни амалга оширишга рухсат берилган эди.
Москва ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларнинг максимал сони ҳафтасига 39 тадан 50 тага кўпайтирилди. "Аэрофлот" Ўзбекистон пойтахтига 11 та янги парвоз учун ариза топширди. “Уральские Авиалинии”, "ЮТэйр", Smartavia ва "Ираэро" компаниялари еттита рейс учун ариза топширган.
"Nord Star" ҳафтасига тўртта, "Nordwind" - учта рейсни амалга оширишга тайёр. "Azur Air" ва "Якутия" авиакомпаниялари ҳафтасига иккита рейс учун ариза топширган.
Санкт-Петербург ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларнинг максимал сони еттитадан 14 тага кўпайтирилди. "Аэрофлот", Smartavia, "ЮТэйр" ва “Уральские Авиалинии” компаниялари 7 та янги рейс учун ариза топширган. "Nordwind" ва "Nordstar" ҳафтасига учта, "Якутия" - иккита рейс учун даъво қилмоқда.
Красноярск-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслар сони ҳам 14 тага кўпайтирилди. Бунга "Россия", "Smartavia" ва "Nord Star" авиакомпаниялари еттитадан, "Якутия"дан иккитадан ариза топширган.