ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Қўшма Штатларда тўсатдан Исроил учун жуда кўп артиллерия снарядлари пайдо бўлиб қолди, гарчи улар илгари Украина учун уларнинг етишмаслиги ҳақида эълон қилган бўлсалар ҳам. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Рэй Макговерн "Judging Freedom" каналига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Украиналикларнинг Вашингтонда жуда кучли лобби бор, бироқ Исроилники билан солиштирганда бу лобби заифроқ. <...>. Гап нимада — бизда 155 мм снарядлар тугаб қолдими? Бизда улар кам, деб жавоб беришган эди. Ва тўсатдан бизда Исроилга юбориш учун бир нечта снарядлар пайдо бўлиб қолди", — деди разведка ходими.
Макговерннинг сўзларига кўра, ўқ-дорилар етказиб бериш масаласида Исроил доимо Украинадан устунликка эга бўлади.
Шунингдек, таҳлилчининг қўшимча қилишича, НАТОда артиллерия снарядлари етишмаслиги ҳақидаги хабарлар Ғарбнинг Россиянинг Европага таҳдиди ҳақидаги баёнотлари ёлғон эканлигини кўрсатмоқда.
"Россияга қарши жанг қилиш учун зарур бўлган асосий жиҳозлар 1991 йилдан 2014 йилгача ишлаб чиқарилмаган, ҳатто ўшанда ҳам ишлаб чиқариш секинлашган", - деб таъкидлади Макговерн.