Ёмғир, туман ва паст ҳарорат — Ўзбекистонда 23 октябрь учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, республиканинг қатор ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Эртага, 23 октябрь куни ҳаво ҳарорати +18 даража бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республиканинг қатор ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10-12 даража илиқ, кундузи +14-16 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0-5 даража илиқ, кундузи +10-15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7-12 даража илиқ, кундузи +13-18 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража илиқ, кундузи +13-18 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9-14 даража илиқ, кундузи +15-20 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7-12 даража илиқ, кундузи +13-18 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7-12 даража бўлади.