Навоийда ноқонуний майнинг фермаси аниқланди — у давлатга қанча зарар келтирди?

Майнинг қурилмалари қуввати 630 кВАга тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Навоий вилоятида давлат манфаатларига 24 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди, дея хабар берди Энегретика вазирлиги.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Навоий вилоятининг Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода ўтказилган назорат тадбирида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, фуқарога тегишли умумий истеъмол қуввати 840,4 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 кВАга тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.

"Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 млрд 415 млн 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди", — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Хабарда айтилишича, ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, август ойида ҳам Навоийда ноқонуний майнинг ферма аниқланганди. Унда оилавий корхона эгаси уй шароитида 111 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланган ҳолда давлат манфаатларига 984 млн сўм миқдорида зарар келтирган.
Майнинг фаолияти қуёш энергияси билан амалга оширилади — низом