Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири вақтинча ёпилади — харита

Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Бугундан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Ботир Зокиров кўчаси қисман ёпилади, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров (Олмазор) кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли йўлнинг бир томони жорий йилнинг 20 октябрь соат 06:00 дан 22 октябрь 06:00 гача транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Бугундан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Ботир Зокиров кўчаси қисман ёпилади.
"Ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш йўлнинг иккинчи томонида амалга оширилади", — дейилади хабарда.
Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.